Бўзатов иқтидорларни кашф этади
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ёш авлоднинг мусиқа ва санъатга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Бўзатов иқтидорларни кашф этади” шиори остида анъанавий “Ёшлар овози” республика танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
“Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида ташкил этилган мазкур танловда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган истеъдод эгалари бахшичилик, анъанавий ижро, эстрада ва опера йўналишларида ўз иқтидорини намойиш этди.
– Ўзида бешта босқични мужассам этган “Ёшлар овози” танлови йилдан-йилга янги иқтидорларни кашф этмоқда, - дейди вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Наргиза Мусаева. – Танловнинг маҳалла, сектор ва туман босқичларида 21 мингдан зиёд ўғил-қиз саралаб олинди.
Якуний натижаларга кўра, опера йўналишида Йигитали Маҳмудов ва Қувончбек Ўктамжонов, эстрада йўналишида Наргиза Холиева, Муҳаммаджон Жўраев ва Умидулло Равшанов, анъанавий ижро йўналишида Диёрбек Фармонов, Убайдулло Ҳакимов, бахшичилик йўналишида эса Дилноза Лазизова ва Нозима Чоршанбиева ғолибликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.
[gallery-29079]
Фахрли ўринларни эгаллаган иқтидор соҳиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА