Бугун Жиззах вилоятидаги боғчаларда оммавий заҳарланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида Фориш туман ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат берди.

Унда қайд этилишича, 2025 йил 9 октябрь куни Фориш туманидаги 1-, 3-, 5- ва 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасаларининг 37 нафар тарбияланувчиси иситма, қорин оғриғи ва ич кетиши белгилари билан тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. 

“Текширувлар давомида болалар 8 октябрь куни муассасада биокефир, сир ва сариёғ маҳсулотларини истеъмол қилгани аниқланди. Дастлабки ташхис ўткир диарея. Санэпидқўмитанинг Жиззах вилояти бошқармаси хулосасига кўра, озиқ-овқатни ташиш, сақлаш ва ишлов беришда санитария қоидалари бузилган ҳолатлар қайд этилган. Ҳолат юзасидан Фориш туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади ҳокимлик ахборот хизмати расмий муносабатида. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ҳам бу бўйича баёнот берди. Унга кўра, 2025 йил 9 октябрь куни Жиззах вилояти Фориш туманидаги бир нечта мактабгача таълим ташкилотларининг айрим тарбияланувчиларида енгил нохушлик, ҳароратнинг кўтарилиши, кўнгил айниши ва қисқа муддатли овқат ҳазм қилиш бузилиши белгилари кузатилган. Уларга ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. 

“Ҳозирги пайтда барча болаларнинг аҳволи барқарор, соғлиғига хавф йўқ. Ҳозирда фақат 2 нафар бола профилактика мақсадида шифокорлар кузатувида қолмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, нохушлик ҳолати озиқ-овқат омиллари билан боғлиқ бўлиши эҳтимол қилинмоқда. Аниқ сабаб лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра белгиланади. 

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати мутахассислари томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувдан намуна олинган, тадқиқотлар олиб борилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни хотиржамликни сақлашга ҳамда тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка чақириб, вазият тегишли хизматлар томонидан тўлиқ назоратга олинганини маълум қилади”, дейилади баёнотда. 

Шунингдек, Болалар омбудсмани Жиззах вилояти Фориш туманида 1,3,5 ва 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасаларида оммавий заҳарланиш ҳолати бўйича жойига чиққан тарзда мониторинг ўрганишини олиб бораётгани маълум қилинди. 

Хабарда қайд этилишича, ўрганиш натижалари бўйича қўшимча равишда маълумот берилади.

Моҳигул Қосимова тайёрлади, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Боғча болаларининг заҳарланишига нима сабаб бўлди?