Бизнес-омбудсман: тадбиркорлар муаммолари ўрганилди
Пойтахтимизда Бизнес-омбудсман томонидан Президентимизнинг 2024 йил 27 декабрдаги "Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Сайёр қабул давомида тадбиркорлар ўз фаолиятларидаги долзарб муаммолар ва истиқболли таклифлар билан мурожаат қилди.


Масъуллар томонидан ҳар бир мурожаат алоҳида кўриб чиқилиб, аксарият масалалар жойида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган сўровлар эса тегишли ташкилотларга йўналтирилиб, ижроси Бизнес-омбудсман девони томонидан назоратга олинди.
Гулноза Бобоева, ЎзА