ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманганда ёшлар бандлиги ва касбий ривожига қаратилган муҳим тадбир – “TalabaExpo – 2025” касб кўргазмаси бўлиб ўтди. 

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида ўтказилган кўргазма вилоятдаги олий таълим муассасаларини тамомлаётган 10 минг 860 дан зиёд битирувчини бир жойга жамлади. 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоят ҳокимлиги, Миллий банк, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Ёш мутахассисларни меҳнат бозоридаги реал имкониятлар билан таништириш, уларнинг касбий йўналишини аниқлашга кўмак бериш, муносиб иш ўринлари билан таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадига қаратилган тадбирда 240 дан ортиқ корхона ва ташкилот 1 минг 500 дан зиёд бўш иш ўрни билан иштирок этди. Шунингдек, улар битирувчилар эътиборига ўзларининг стартап ва инновацион лойиҳалари, кредит дастурларини тақдим этди. Иштирокчилар иш ўринлари билан танишиш билан биргаликда, ўз бизнесини бошлашга оид маслаҳатлар, амалий кўникмалар ва молиявий кўмак масалаларида ҳам зарур маълумотларга эга бўлди.

[gallery-24667]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Битирувчилар бўш иш ўринлари билан танишди