Бишкекда миллий санъатимиз намойиш этилди
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида “Skeramos — кулолчилик, тўқимачилик ва қуроқ” мавзуида бўлиб ўтган халқаро амалий санъат симпозиумида ўзбекистонлик ҳунармандлар ҳам иштирок этди.
Унда дунёнинг 12 та давлатидан ҳунармандлар йиғилиб, амалий санъат йўналишларида тажриба алмашди ва ижодий намойишлар ўтказилди.

Ўзбекистон номидан қуроқ йўналишида Турсуной Тошпўлатова қатнашиб, миллий санъатимизни халқаро майдонда намойиш қилди.

Мутахассисларнинг қайд этишича, мазкур симпозиум “Санъат — чегара йўқ” шиори остида халқлар ўртасида маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА