Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида маҳаллалардаги ногиронлиги бўлган шахслар, хусусан, юксак ирода соҳиблари-ю, матонатли ёшларимиз иштирокидаги “Беш ташаббус паралимпиадаси” оммавий спорт мусобақаларига расман старт берилди.

Унда Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икромов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев ва бошқалар иштирок этди. 

Жорий йилги “Беш ташаббус паралимпиадаси” оммавий спорт мусобақаларига тайёргарлик жараёни юқори савияда ўтди. Айниқса, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилдаги “Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақаларида иштирок этиш истагида бўлган ногиронлар учун қулай имкониятлар яратилиши, нафақат паралимпия спорт турлари, балки, Сурдолимпия, Махсус олимпия ва Кўзи ожизлар спорти турларига алоҳида эътибор қаратилди.

Адаптив спорт турларининг сони ортиши билан бир қаторда, иштирокчиларнинг ёш тоифаларига бўлган чекловлар бекор қилинди. Шунингдек, 5tashabbus.uz электрон платформаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси электрон базаси билан интеграция қилинди. 17 февраль кунидан 10 апрелга қадар давом этган рўйхатдан ўтиш жараёнида 79 минг нафар ҳамюртимиз “Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақаларида иштирок этиш истагида ариза топширди.

Бугундан бошлаб 30 апрелга қадар юртимизнинг 42 та туман ва шаҳарларида “Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақаларининг илк босқичи ўтказилади. Туман ва шаҳар босқичи ғолиблари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар саралаш босқичида иштирок этади. 

Республика финал босқичи жорий йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/eKuUYOaBCMU" title="“Besh tashabbus paralimpiadasi” start oldi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жавоҳир Тошхўжаев, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Беш ташаббус паралимпиадаси” старт олди (+видео)