Бепул консультациялар ўтказилади
Шу йилнинг 17 - 18-ноябрь кунлари Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази маслаҳат поликлиникасида аллергик касалликлари бўлган катталар ва болалар учун бепул консультация акцияси ўтказилади.
Сўнгги йилларда фармакология саноатининг тараққий қилиши, дори-дармонлар, биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқишга ихтисослашган хусусий фирмаларнинг кескин кўпайиши оқибатида антибиотиклар, биологик фаол моддалар, иммун ва гормонал тизимларига таъсир кўрсатувчи дори-дармонларнинг асоссиз ва кенг кўламда қўлланилиши ҳам бу борадаги муаммолар кўламини чуқурлаштирди.
Юқоридаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказининг шифокор-аллергологлари республикамизнинг барча вилоятларига ҳар ой чиқишлар қилиб, жойлардаги муаммоларни ҳал этиб, қўшимча маслаҳатлар ва маҳорат дарслари ўтказиб келмоқда.
Бу сафарги консультациялар ҳам аллергология соҳасида муваффақиятли фаолият олиб бораётган етакчи мутахассислар томонидан амалга оширилади. Консультация доирасида мутахассислар томонидан бепул кўриклар, шунингдек, аллергик касалликларини аниқлаш, уларга оид тавсиялар олиш имконияти яратилади.
Консультациялар марказ консультатив поликлиникасида соат 09:00 дан 16:00 гача амалга оширилади.
Манзил: Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази (собиқ янги ТошМИ, 8- корпус).
ЎзА