Беҳруз Каримов жамоаси чемпионликни ҳеч кимга бермоқчи эмас
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Беҳруз Каримов тўп сураётган «Лугано» сафарда чемпионатнинг кучли жамоаларидан бири «Базель»ни қабул қилди.
Швейцария Суперлигасининг 7-турида «Лугано» сафарда «Базель»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Танаффусдан сўнг 47-дақиқада Метиньо мезбонларни олдинга олиб чиқди. Бироқ, 59-дақиқада Янис Симиньяни ҳисобни тенглаштирди. Баҳснинг сўнгги қисмида Уран Бислими ва Аҳмад Кендукининг голлари «Лугано»га ғалабани тақдим этди.
Беҳруз Каримов учрашувни ярим ҳимоя чизиғида тўлиқ ўтказди. Унинг ҳаракатлари “Sofascore” портали томонидан 6.6 баллга лойиқ кўрилди.
Бу ғалабадан кейин «Лугано» 6 та учрашувда 18 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа УЕФА Конференциялар лигасидаги иштироки сабаб чемпионатда битта кам ўйин ўтказган. «Янг Бойз» эса 7 та баҳсдан кейин 15 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА