Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари сингари Нукус шаҳри аҳолиси ҳам энг улуғ, энг азиз байрам Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллигини барча соҳаларда катта ютуқлар билан қарши олмоқда.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида қиймати 806,3 миллиард сўм бўлган 48 та лойиҳа ишга туширилди ва 561 та янги иш ўрни яратилди. Шунингдек, 88,3 миллион АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинди.

Ҳудудий дастур доирасида 2025 йилда жами қиймати 2,3 триллион сўм бўлган 107 та лойиҳа ишга туширилиши ва 2 минг 471 та янги иш ўрнини яратиш режалаштирилган. Шундан бугунги кунда қиймати 806,3 миллиард сўм бўлган 48 та лойиҳа ишга туширилди ва 561 та янги иш ўрни яратилди. Жумладан, “Karakalpak Basaltwool” масъулияти чекланган жамияти томонидан лойиҳа қиймати 50,0 миллион долларлик базальт минералидан иссиқлик сақловчи материал ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси жорий йилнинг февраль ойида ишга туширилди. Натижада 300 иш ўрни яратилди ва июль ойидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Озарбайжон давлатининг Боку шаҳрига экспорт қилина бошлади.

[gallery-24493]

“Long Water" масъулияти чекланган жамияти томонидан  қиймати 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри Хитой давлати инвестори ҳисобидан "SHILPIQ" бренди лойиҳаси амалга оширилиб, республика бозорлари қадоқланган сифатли сув билан таъминланмоқда. Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида 50 га яқин иш ўрни яратилди.    

“Yuventa Nukus” масъулияти чекланган жамияти томонидан эса лойиҳа қиймати 2 миллион долларлик "Monte" бренди остида музқаймоқ ишлаб чиқариш лойиҳаси яратилиб, шу асосда республика бозорлари сифатли сут маҳсулотлари билан таъминланишига эришилди, 40 га яқин иш ўрни яратилди.  

Шунингдек, жорий йилнинг июль-декабрь ойларида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1000 дан ортиқ иш ўрни яратилади. Жорий йил давомида эса Инвестиция дастури доирасида 9 та ижтимоий ва инфратузилма объектида жами 188 миллиард 264 миллион сўмлик қурилиш-ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, “Шодли овул” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 43-сонли умумтаълим мактабига қўшимча 240 ўринли бинони қуриш, “Турон” ўйингоҳи ҳамда 4Р176 Нукус-Чимбой-Тахтакўпир автомобиль йўлининг 9,3-14,3 км, 4Р174 Нукус-Хўжайли автомобиль йўлининг 0-11 км қисмларини реконструкция қилиш, “Кўк ўзак” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида марказлашган иссиқлик қозонхонаси ва Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали биносини янгидан қуриш ишлари режалаштирилган, “Нукус” сув тозалаш объектида эса қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.      

Янги қурилаётган объектлардан яна “Қумбиз овул” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 26-сонли умумтаълим мактабининг қўшимча 330 ўринли биноси ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон филиали биносини айтиб ўтиш мумкин. Шунингдек, “Нукус ССП Технопарк” масъулияти чекланган жамиятининг Ип йигириш, тайёрлаш, тикиш, трикотаж ва газлама материалларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонасига электр таъминоти қурилмалари ўрнатиш ишларини тендер савдосига қўйилиши мўлжалланмоқда.

Шаҳримизда муҳтож фуқароларни уй-жойлар билан таъминлаш бўйича ўтган йили бир қатор кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, барпо этилган 2 минг 951 хонадонли 56 та, 1 минг 326 хонадонли 25 та кўп қаватли уйлар тўлиқ қуриб битказилиб, ўз эгаларига топширилди. Қолган 1 минг 625 хонадонли 31 та кўп қаватли уй жорий йил якунигача топширилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, Нукус шаҳрида жорий йилда 2 минг 73 хонадонга эга 38 та кўп қаватли уй қурилиши режалаштирилмоқда. “Очиқ бюджет" электрон платформаси бўйича 2025 йилнинг 1-мавсумида белгиланган 13 та объектга 19 миллиард 500 миллион сўм маблағ ажратилиб, бугунги кунда қурилиш ишларини бошлаш чоралари кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 23 сентябрда чиқарилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Нукус шаҳри ҳудудидаги 8 та  (“Тадбиркорлар ҳудуди”, “Саманбай”, “Яшил боғ”,  “Ота макон”, “Қутли макон”,  “Чимбой гузари”, “Бес тобе”, "Телемарказ") маҳалла фуқаролар йиғинларида умумий қиймати 23,6 милилиард сўмлик қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 7 та маҳалла ҳудудида аҳолини қийнаб келаётган томорқа ерларини суғориш тизимларини янгидан қуриш орқали ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Бунинг натижасида ҳудудларнинг томорқа ерларини суғориш тизимларидаги муаммолар ижобий ечимини топиб, бугунги кунда қурилиш ишлари тўлиқ якунланди ва аҳолига оқар сув етказиб берилди. Бундан ташқари, ушбу ҳудудларда автомобиль йўлларидаги камчиликлар, электр энергиясини яхшилаш (СИП кабелларини тортиш), трансформаторлар ўрнатиш ва бошқа ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 30 декабрдаги "Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, шаҳримизда жорий йилнинг баҳор ва куз мавсумларида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси асосида 650 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бошқа кўчатлар экиш бўйича иш-режалар белгилаб олинди. Шундан баҳор мавсумида лойиҳа асосида 400 минг туп дарахт кўчати экилди ва бу ишларни амалга ошириш учун 123,8 гектар (104 контур) ер майдони танлаб олинди. Бугунги кун ҳолатига кўра, 413 мингдан ортиқ дарахт кўчати экилди ва шаҳримиз ҳудудига кириб келувчи йўллар, ички йўллар бўйлаб дарахт кўчатларини экиш, экилган дарахт кўчатларига шакл бериш, оқлаш, ариқларни тозалаш ишлари амалга оширилди.  

Шаҳримизнинг экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида Ободонлаштириш бошқармаси ва Ўрмон хўжалиги томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида кўчатларни экиш ва уларни етказиб бериш учун кўчатхоналарда (питомник) манзарали, мевали дарахт кўчатлари  етиштирилмоқда. Шунингдек, "Наўқан бағ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан кўчатхона ташкил этиш учун 1,5 гектар ер майдони ажратилади. Шу билан бир қаторда, жорий йил давомида "Бўз овул" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан “Ҳокимлик боғи” барпо этиш учун 1, “Телемарказ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан “Яшил жамоат парки"ни барпо этиш учун 7, шунингдек, ушбу маҳалла ҳудудидан "Менинг боғим" боғини барпо этиш учун 2,5 га ер майдонлари танлаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 2 февралдаги "Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш ва маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, Нукус шаҳрида ҳам шароити оғир оилалар ва фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, 2 минг 894 та уй-жойнинг том қисмини таъмирлаш (ёпиш) ва 32 та уй-жойни янгидан қуриш ишлари белгилаб берилган. Ушбу рўйхатга киритилганлар орасидан таъмирга энг муҳтож деб топилган 478 та уй-жойдан 438 тасининг том қисмини таъмирлаш, яшаш учун яроқсиз ва авария ҳолатидаги 32 та уй-жойни янгидан қуриб бериш ишлари амалга оширилди.

Бугунги кунда камбағалликдан чиқарилган оилалар 585 та, аҳоли сони  2052 нафар кишини ташкил этади. 2025 йилнинг 1 январигача камбағал оилалар 6,6 минг оила, камбағаллик даражаси 8,7 фоизни ташкил этган бўлса,  2025 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, камбағал оилалар 5,4 минг, камбағаллик даражаси 6,1 фоизни ташкил этди.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 12 февралидаги “2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 20 минг 187 та, шундан инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳисобидан 1 минг 711 та, тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 16 минг 861 та, қишлоқ хўжалигидан 326 та, қурилиш соҳасида 1 минг 289 та иш ўринлари белгиланган. 6 ой якуни билан аҳоли бандлигини таъминлаш режаси 155,1 фоизга бажарилиб, 17 минг 290 та иш ўрни яратилди.  

Шу давр мобайнида 714 нафар ишсиз ёшнинг бандлиги таъминланди,  553 нафар ёшга "Ёшлар дафтари" орқали ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатилди. 143 нафари замонавий касб, IT ва ҳорижий тилларга ўқитилди, 238 нафар ёш касб-ҳунарга ўқитилди, шунингдек, 27 минг нафардан ортиғи “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги танлов ва спорт мусобақаларига жалб этилди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, байрамни муносиб кутиб олиш бўйича ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида ва ўқув юртларида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган турли тадбирлар, кўрик-танловлар ҳамда спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Абатбай Данияров,

Нукус шаҳри ҳокими,

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Байрам арафасида Нукус шаҳрининг янгича қиёфаси