Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманидаги "Кетенлер" овул фуқаролар йиғини ҳудудида Хоразм вилояти ҳомийлиги асосида, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган янги болалар боғчаси фойдаланишга топширилди.

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш мақсадида Оролбўйи туманлари вилоятларга бириктирилган эди. Шу асосда Шуманай тумани "Кетенлер" овул фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган янги болалар боғчаси фойдаланишга топширилди. Бу эса қишлоқ аҳолиси учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди.

[gallery-25068]

Очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Ф. Эрманов, Хоразм вилояти ҳокими Ж. Раҳимов иштирок этиб, қишлоқ аҳлини самимий қутлади.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 14-сонли мактабгача таълим ташкилоти биноси  50 ўринга мўлжалланган бўлиб, қурилиш ишлари "Бўстон мини транс" масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилди.

Боғчада болаларнинг яхши тарбияланишлари учун барча зарурий шароитлар яратилган. Жумладан, ўйин майдончалари, замонавий ўқув, овқатланиш ва дам олиш хоналари мавжуд.

Тадбир иштирокчилари боғчада яратилган шарт-шароитлар билан атрофлича танишишди.

Довуд Абибуллаев,  Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), 

ЎзА мухбирлари

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Барча қулайликларга эга замонавий болалар боғчаси фойдаланишга топширилди