Божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, пойтахт божхоначилари балиқ овлаш қоидаларига мос бўлмаган 10 минг донадан зиёд тўрни божхона расмийлаштирувидан ўтказмади.

Хабарда қайд этилишича, хорижда ишлаб чиқарилган ва республикамиз ҳудудидаги тадбиркорлик субъектларидан бири томонидан олиб кирилган 11,6 тоннадан зиёд оғирликдаги балиқ овлашга мўлжалланган тўрлар “Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан божхона кўригидан ўтказилди. Натижада мазкур товарлар Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидалари”га мос эмаслиги аниқланди. Буни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳам тасдиқлади. Шу боисдан қиймати 1,1 млрд. сўмлик 10 турдаги 10 минг донадан зиёд балиқ овлашга мўлжалланган тўрлар вақтинча сақловга олинди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Ўзбекистонда балиқ овлашда махсус тамғаланмаган ҳамда ваколатли орган томонидан ҳисобга олинмаган ҳар қандай тўрлар, ёйма тўрлар (накидка), икки томонлама маҳкамланадиган 10 тадан ортиқ илгакли воситалар (перемет), чангакли овлаш воситалари (астрага), электр қармоқ, маҳкамланадиган тузоқсимон тўрлар (вентер, мордушка) ва бошқа балиқ овлашнинг браконьерлик қуроллари ва воситалари тақиқланган қуроллар ва воситалар сирасига киради.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Балиқ овлаш қоидаларига мос бўлмаган 10 минг донадан зиёд тўр божхона расмийлаштирувидан ўтказилмади