Жорий йил 17-18 октябрь кунлари Ашхобод шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлар меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича маслаҳат кенгаши йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Хўжамират Гелдимирадов маълум қилган.

Ҳукуматнинг “Нейтрал Туркменистан” расмий газетаси ёзишича, мулозим Ҳамдўстлик давлатларининг стратегик иқтисодий ҳамкорлиги тўғрисидаги декларация 2019 йил октябрь ойида айнан Ашхободда қабул қилинганини эслатди. Ҳужжатда фаолиятнинг устувор йўналишлари сифатида меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш вазифаси белгиланган.

Президент Сердар Бердимуҳамедов мамлакати тузилма доирасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар шерикликни изчил мустаҳкамлаб, Ҳамдўстлик мамлакатлари саноат тузилмалари билан алоқаларни кенгайтириб бораётганини алоҳида таъкидлади. Давлат раҳбари Бош вазир ўринбосарига Маслаҳат кенгашининг навбатдаги йиғилишига муносиб тайёргарлик кўриш ва анжуманни юқори савияда ўтказиш бўйича тегишли кўрсатма берди.

МДҲга аъзо давлатларнинг меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича маслаҳат кенгаши 1992 йил тузилган. Аввалги, 36-учрашув 2023 йил Сочида бўлиб ўтган. Тузилма умумий меҳнат бозорини шакллантириш ва меҳнат миграциясини тартибга солиш, МДҲда келишилган ижтимоий ва демографик сиёсатни амалга ошириш, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқий мақомини белгилаш каби кўплаб муҳим масалалар билан шуғулланади.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ашхободда МДҲ меҳнат бўйича маслаҳат кенгаши йиғилади