Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасида имзоланган янги савдо битими минтақанинг йирик иқтисодий давлатлари – Франция ва Германияда салбий муносабат уйғотди.

Германия канцлери Фридрих Мерс келишув мамлакат молиясига “жиддий зарар етказади” деди. Франция бош вазири Франсуа Байру эса битимни “таслим бўлиш” деб атади.

Келишувга кўра, АҚШ Европа маҳсулотларига 15 фоизлик бож жорий этади, бунинг эвазига ЕИ Америка энергия ресурсларини кўпроқ сотиб олади ва айрим импорт солиқларини камайтиради. Бу Трамп илгари таҳдид қилган 30 фоизлик тарифдан икки баравар кам бўлса-да, кўплаб Европа пойтахтларида норозилик билан қарши олинди.

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Трампни “музокарада устун” деб атаган бўлса, Испания раҳбари Педро Санчес битимни “ноиложликдан” қўллаб-қувватлашини айтди.

Шунга қарамай, айрим давлатлар тариф зиддиятидан қочиш ва барқарорликни таъминлаш учун келишувни “зарур қадам” сифатида кўрмоқда. ЕИ савдо комиссари Марош Шефчович уни “мураккаб шароитларда эришилган энг яхши натижа” деб ҳимоя қилди.

Битим ҳали тузилмага аъзо 27 давлат томонидан тасдиқланиши керак. Шу пайтгача ҳеч бир ўлка блоклаш ниятини билдирмаган бўлсада, Брюсселда келишувни “зарарни чеклаш” сифатида баҳолаш кучаймоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ–ЕИ савдо келишуви танқид остида