“Андижон полкаси” – Гиннес рекордлар китобига киритилди (+ видео)
Ўзбек миллий рақс санъати тарихида улкан маданий воқелик юз берди. Асрлар давомида халқимизнинг миллий ғурури ва шодон руҳини ўзида мужассам этган "Андижон полкаси" рақсини бир вақтнинг ўзида 20 минг нафар киши ижро этганлиги расман Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.
Андижон шаҳридаги “Бобур арена” стадионида “Андижон 2026 йилда – туркий дунёнинг маданият пойтахти” мақоми доирасидаги маданий тадбирда “Андижон полкаси” рақси 20 минг нафар киши иштирокида маҳорат билан ижро этилганлиги Гиннес рекордлари ташкилотининг расмий вакили томонидан эътироф этилди. Ижро жараёнлари белгиланган барча талабларга тўлиқ жавоб берганлиги тасдиқланиб, рақс ижроси жаҳон рекорди сифатида расман қайд этилди.

Шу тариқа “Андижон полкаси” энг оммавий тарзда ижро этилганлиги билан жаҳон саҳнасига олиб чиқилди.
Ушбу ютуқ нафақат Андижон, балки бутун Ўзбекистон маданияти учун унутилмас тарихий саҳифа бўлди.
Нигора Раҳмонова, Фахриддин Убайдуллаев,
Зуҳриддин Умрзоқов (видео),
ЎзА мухбирлари