Aмерикаликлар фарзандлари учун қанча пул сарфлайди?
AҚШда болани 18 ёшгача тарбиялаш харажати 300 000 доллардан ошди. Бу 2025 йилга нисбатан қарийб 2 фоиз кўп, деб ёзган "Kazinform" агентлиги.
“LendingTree” компанияси ҳисоботига кўра, 2026 йил вояга етмаган болани тарбиялаш қиймати 303 418 доллар ёки йилига ўртача 16 857 долларни ташкил қилади, дея хабар берди “CBS News”.
Ушбу меъёр солиқ имтиёзи ҳисобга олинган ҳолда, AҚШда йилига тахминан 100 000 доллар ўртача даромадга эга ота-онанинг одатий сарфига асосланган. Таҳлил учун белгиланган муддат фарзанд 18 ёшга тўлганда тугаши сабаб, коллеж харажати шу миқдорга қўшилиши мумкин.
AҚШда коллежда таҳсил олиш йилига тахминан 38 000 долларга тушади. Демак, умумий сарф 152 000 долларга ошади.
Кейинги йилларда Америка оилалари фарзанд тарбияси билан боғлиқ молиявий қийинчиликни бошдан кечирмоқда. Февраль ойида ўтказилган “CBS News” сўровида респондентларнинг 77 фоизи болани тарбиялаш аввалги даврга қараганда қимматга тушаётганига эътибор қаратган.
Таъкидланишича, бу борада кўп жиҳатлар минтақага боғлиқ. Уч штат – Aляска, Канзас ва Монтанада харажат ўтган йилга нисбатан 20 фоиздан кўпроқ ошган, Гавай фарзанд тарбиялаш учун энг қиммат штат экан. Бу ҳудудда оилалар 2026 йил айни мақсадга ўртача 412 661 доллар сарфлаши керак бўлади.
2024 йил Aмерика хонадонларида ўртача даромад 83 730 долларни ташкил этган. Бола тарбиячи эса AҚШда ўртача уй нархига яқинлашмоқда: 31 январь ҳолатига кўра, 356 000 доллар.
Г.Сатторова, ЎзА