Америка Психология Ассоциацияси (APA) делегацияси Ўзбекистон давлат спорт академиясида бўлди
Америка Психология Ассоциацияси (APA) делегацияси Ўзбекистон давлат спорт академиясига ташриф буюрди. Ташриф доирасида меҳмонлар академия инфратузилмаси, жумладан, спорт иншоотлари, меҳмонхона, психология хоналари, аудиториялар ҳамда Ахборот-ресурс маркази фаолияти билан яқиндан танишди.







Шунингдек, академия ва унинг ҳузуридаги ташкилотлар психологлари билан учрашувлар ташкил этилди. Тадбир давомида академия фаолиятига оид видеоролик ва тақдимотлар намойиш қилинди. APA Халқаро таълим ҳамкорлик дастури доирасида семинар-тренинг ҳам ўтказилди.
Қайд этилганидек, мазкур ташриф халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, психология соҳасида илғор тажриба алмашиш ҳамда келгусидаги қўшма лойиҳаларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
ЎзА