Қонунчилик палатасининг аввалги мажлисида болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасидаги айрим нормалар муҳокама ва эътирозларга сабаб бўлган эди.

Яъни, қонун лойиҳасида таълим ташкилотида болаларни тарбиялаш, уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятлар зиммасига юклатилган шахс томонидан тарбия ва таълим бериш жараёнида болага нисбатан зўравонлик ҳолатлари содир этилганлиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.  

Муҳокамаларда ЎзМТДП фракцияси раҳбари Алишер Қодиров таълим-тарбия бериш жараёнида болага нисбатан зўравонлик ҳолатлари содир этилгани учун педагогни бир йил давомида педагогик фаолиятдан четлатишга оид нормага эътироз билдирган эди ва лойиҳа етарли овоз тўплай олмаган эди.  

Масъул қўмита қонун лойиҳаси устида ишлади ва бугунги мажлисда мазкур қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Лойиҳага кўра, 47-моддадаги “зўравонлик содир этиш” деган қисм “жисмоний зўравонлик ҳамда уни камситиш ва хўрлаш каби ҳаракатларда ифодаланган тарзда таҳқирлаш” деган таҳрирда ўзгартирилди.  

Алишер Қодиров масъул қўмита депутатларнинг таклифларини инобатга олганини эътироф этди:

—  Такомиллаштирилган ушбу таҳрирда зўравонлик умумий кўринишда эмас, аниқ манзилли тарзда ифодаланган. Яъни, жисмоний зўравонлик, болани камситиш, таҳқирлаш ва хўрлаш мумкин эмаслиги белгилаб қўйилмоқда. Масъул қўмита бизнинг таклифларимизни инобатга олган. Бу таҳрир ўқитувчиларимизнинг ҳақ-ҳуқуқлари тўғри ҳимоя қилинишига хизмат қилади. Қонун ҳам аниқ ва тўғри ишлашига олиб келади. Нормага эътирозимиз йўқ, — деди Алишер Қодиров.  

Моддама-модда муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Қодиров болалар ҳимоясига оид лойиҳа нормасига эътирози йўқлигини билдирди