Туркий академия президенти Шаин Мустафоев фикрича, ягона алифбо туркий дунёнинг маънавий бирлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. У ўзи раҳбарлик қилаётган муассасанинг бу йилги асосий ютуғи сифатида 34 ҳарфдан иборат ягона алифбо лойиҳаси тасдиқланганини қайд этиб, ушбу воқеа халқларимиз бир-бири билан бемалол мулоқот қилиши, маданий жиҳатдан интеграциялашуви йўлидаги дастлабки қадамлардан бири эканини таъкидлади.

— Ягона алифбо яратиш истаги туркийлар учун янги жараён эмас, — дейди Мустафоев. — XIX асрда туркий дунё модернизация жараёнига кирганда, зиёлиларимиз умумий алифбо масаласи ҳақида ҳам ўйлаган. Ўша даврда барча туркий халқлар араб ёзувидан фойдаланган. Бинобарин, араб ҳарфлари туркий тиллар фонетик тузилишини тўлиқ акс эттира олмайди.

1926 йил Бокуда таниқли турк тилшунос олимлар иштирокида ташкил қилинган Туркология қурултойи араб алифбосидан умумий лотин алифбосига ўтишда муҳим аҳамият касб этди.

1928 йил Туркия Республикаси асосчиси Ғози Мустафо Камол Отатурк ташаббуси билан амалга оширилган тил ислоҳоти натижасида Туркия лотин алифбосига ўтди, 1929 йилдан бошлаб эса Совет Иттифоқи таркибидаги туркий халқлар ҳам шу ёзувдан фойдалана бошлади.

— 1939 йил бу жараён ўша пайтдаги режим босими туфайли тўхтади, — дея фикрини давом эттиради Академия раҳбари. — Аксар туркий халқлар кирилл алифбосига ўтишга мажбурланди. 1991 йил Шўро давлати парчаланиб, жумладан Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон мустақилликка эришгандан бери ягона алифбо яратиш масаласи доимо кун тартибида бўлиб, олимлар ўртасида муҳокама қилиб келинмоқда.

Туркийлар илдизи бир бўлсада, баъзи тиллар ўртасида товуш билан боғлиқ фарқлар мавжуд. Айни тафовутни бир алифбо орқали мувозанатга келтириш учун кўп ҳаракат қилинган, олимлар ишлаган.

Ниҳоят, 2022 йил сентябрда Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши ташаббуси билан Бурса шаҳрида ташкил қилинган туркий дунё умумий алифбоси бўйича семинарда жуда муҳим қарор қабул қилинди. Зиммасига Ягона алифбо лойиҳасини ишлаб чиқиш юкланган комиссия тузиш шундай қарорлардан биридир.

Шу тариқа Туркий академия Турк тилшунослик жамияти ва давлатларимиздаги мавжуд ихтисослашган институтлар билан ҳамкорликда иш бошлади. Гуруҳнинг биринчи йиғилиши ўтган йил Остонада, иккинчи йиғилиши жорий йил майда Бокуда ўтказилди.

Озарбайжон пойтахтида комиссияга аъзо мамлакатлар вакиллари ва тилшуносларнинг масалага қарашлари бир-бирига жуда яқин келди. Сентябрь ойида яна Бокуда йиғилган экспертлар томонидан 34 ҳарфли ягона туркий алифбо лойиҳаси қабул қилинди ва тегишли давлат муассасаларига тақдим этилди. Кейинги жараён томонлар ва парламентлар билан боғлиқ кечади, чунки тил ҳар бир мамлакат ўзи ҳал қиладиган давлат аҳамиятига молик масала.

Шаин Мустафоев таъкидлашича, муҳокамага қўйилган ягона алифбо мавжуд барча туркий тилларнинг товуш бойлигини акс эттириши лозимлиги назарда тутилган.

— Лотин алифбосига ўтган туркий халқлар ушбу ҳадли алифбодан фойдаланиб, ўзи учун мос алифбо яратиши мумкин. Бу алифбо эса барча туркий халқлар ёзуви билан мослаша олади, — дейди у.

Гўзал Сатторова тайёрлади.

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Академия раҳбари: Ягона туркий алифбо маънавий бирлик учун муҳим