ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Давлатобод тумани Юқори Ғирвон маҳалласида аҳолининг томорқадан самарали фойдаланишини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур тадбирлар доирасида аҳолининг мавжуд ер майдонларидан унумли фойдаланиши, даромад манбаларини кенгайтириши ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш имкониятларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жараёнда маҳалла фаоллари ва мутасаддилар иштирокида уйма-уй юрилиб, томорқадан самарали фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар берилаётир.

Шунингдек, томорқадан фойдаланишни янада такомиллаштириш мақсадида аҳолига деҳқончиликнинг замонавий усуллари, иссиқхона ташкил қилиш, экин турларини диверсификация қилиш бўйича кўрсатмалар берилиб, тадбиркорликка қизиқувчи фуқароларга имтиёзли кредитлар ва давлат дастурлари ҳақида батафсил маълумотлар етказилмоқда.

[gallery-22215]

Туманнинг Орзу ҳамда Наврўз маҳаллаларида ҳам томорқачиликни ривожлантириш мақсадида аҳолининг мавжуд томорқа ерлари ҳолати, улардан фойдаланиш даражаси ва экин экиш учун яратилган шароитлар ўрганилди. Жараёнда иштирок этган туман ҳокими Анвар Тожимирзаев фуқаролар билан мулоқот қилиб, томорқадан унумли фойдаланишнинг афзалликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўпайтириш орқали оилавий даромадни ошириш имкониятлари ҳақида тушунтиришлар берди. Шунингдек, маҳаллий аҳоли ўз томорқасида картошка, пиёз, сабзи, кўкатлар ва бошқа тезпишар экинларни экиш орқали қисқа фурсатда ҳосил олиб, оила бюджетига ҳисса қўшиши мумкинлиги таъкидланди.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолининг томорқадан фойдаланиш ҳолати ўрганилди