Аҳолининг ижтимоий ҳимояси қандай таъминланади? (+видео)
Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан фуқароларимиз учун комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий ҳимоя тизимини жорий қилиш, ижтимоий ҳимоя тизими самарадорлиги ва манзиллилигини ошириш орқали аҳолининг кўмакка муҳтож қатлами ижтимоийлашувини таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасигача ташкил этиш, оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган аҳолига индивидуал ёндашувга мувофиқ ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, янги таҳрирдаги Конституциямизда ҳам меҳнатга лаёқатсиз ва ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги белгилаб қўйилган.
Маълумки, жорий йилнинг 28 сентябрь санасида Президентимиз томонидан “Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Ушбу қарорнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти хусусида Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази катта маслаҳатчиси Аҳмад Одилов билан фикр юритамиз.
Суҳбатни ЎзАнинг “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/fGL3gM4dE90?si=HJ0v-8QyXSK2XwBo" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Ўткир Алимов, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА