Аҳоли мурожаатлари ҳал этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси томонидан аҳоли муаммоларини ҳал этишга қаратилган сайёр қабул ўтказилди.
Унда “Сарой”, “Катта Қурама”, “Ўзбекистон” ҳамда “Қатағон” маҳалла фуқаролар йиғинларидан жами 38 нафар фуқаронинг протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминланиш, ногирон фарзандини даволаниши учун моддий ёрдам олиш, ногиронлик белгиланиши, ногиронлик пенсияси камайганлиги ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. Уларнинг 7 таси жойида ҳал этилиб, 12 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
[gallery-15766]
Шу билан бир қаторда сайёр қабул давомида аҳолига Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Таъкидлаш жоиз, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усулларининг жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишидир.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА