Аҳоли муаммолари ўрганилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги “Жана бозор” маҳалла фуқаролар йиғинида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариев аҳоли билан сайёр қабул ўтказди.
[gallery-8462]
Сайёр қабулда фуқаролар бандлик, тадбиркорликни йўлга қўйиш, ички йўлларни таъмирлаш, кредит олиш каби ижтимоий муаммоларни ҳал этишда кўмак ва маслаҳат сўраб мурожаат қилди.
Аҳоли мурожаатларининг аксарияти шу ернинг ўзида ечимини топди. Муддат талаб қиладиган бир нечта мурожаат бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА.