Аҳмаджон Мелибоев: икки халқ дўстлигига туташган ижод йўли(+видео)
Икки қардош халқнинг маданий кўприги. Қирғизистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотланган Аҳмаджон Мелибоевнинг ноёб ҳаёт йўли, журналистикага келиши ва Чингиз Айтматов меросига муносабати.
Аҳмаджон Мелибоевнинг ҳаёт ва ижод йўли икки қардош халқ — ўзбек ва қирғиз халқлари билан чамбарчас боғлиқ. Қирғизистоннинг Сафед-Булон қишлоғида туғилиб, 1969 йилда журналистика соҳасида таҳсил олиш учун Тошкентга келган ижодкорнинг катта журналистикага кириб келиши ҳам ўзига хос ҳикоя. У йиллар давомида нафақат журналистика ва публицистика соҳасида самарали ижод қилди, балки икки халқнинг адабий ва маданий алоқаларини яқинлаштиришга ҳам ҳисса қўшди.
Бугунги суҳбатимиз давомида Аҳмаджон Мелибоев журналистикага қандай кириб келгани, Чингиз Айтматов ижодига бўлган қизиқиши ва буюк адиб меросини ўрганиш борасидаги изланишлари ҳақида гапирди. Қирғизистоннинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланган ижодкор икки халқ ўртасидаги алоқаларнинг мураккаб даврлари, кейинчалик қайта тикланган борди-келдилар, адабиёт ва маданиятнинг инсонларни яқинлаштиришдаги ўрни ҳақида фикр билдирди.
Нозимбек Мардонов, Ёқуб Мелибоев, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА