Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, қўшни афғон халқини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда қўшимча зарур бўлган озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлардан иборат инсонпарварлик ёрдам юки “Саломатлик” поезди билан “Айритом” чегара-божхона пости орқали Афғонистонга жўнатилди.

Ён қўшни мамлакатга етказилган 30 турдан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон воситалари ва тиббий буюмлар Ҳайратон шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Ташқи ишлар, Транспорт  вазирлиги мутасаддилари, Балх вилояти губернатори ўринбосари Нурулло ходи Абу Идрис ва бошқа расмийлар иштирокида топширилди.

Инсонпарварлик ёрдами доирасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Саломатлик” тиббий-санитар ёрдам поездида борган ўзбекистонлик турли мутахассислардан иборат шифокорлар Афғонистоннинг Балх вилоятида бир гуруҳ аҳолини бепул тиббий кўрикдан ҳам ўтказади.  

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали тадбирда кўрсатилаётган беғараз ёрдам ва Афғонистон — Ўзбекистон ўртасида дўстлик, яқин қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратаётган давлатимизга чуқур миннатдорлик билдирилди. Шу йил иш бошлаган “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси ҳам халқларимизнинг дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани қайд этилди.  

— Кўрсатилган бу эътибордан бошимиз кўкка етгудек бўлди,— дейди Балх вилояти соғлиқни сақлаш ташкилоти бошлиғи ўринбосари Саидаҳмат Шодоф. — Аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш учун ўзбекистонлик тажрибали шифокорларнинг келгани айни муддао бўлди. Энди одамларимиз нафақат тиббий кўрикдан ўтади балки, шифокорларимиз ўзаро тажриба алмашиб, соҳага оид кўникмаларини янада оширади.  

Тадбир якунида ўтмишдан бир дарёнинг икки қирғоғида яшаб келган икки қўшни халққа тинчлик, тўкинлик тилаб, дуога қўл очилди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғон халқига жўнатилган инсонпарварлик ёрдами қабул қилиб олинди