Бухорода Абу Али ибн Сино таваллудининг 1044 йиллиги муносабати билан “Милий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши, Ибн Сино жамоат фонди Бухоро вилоят филиали, Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ҳамда Республика тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиали, шунингдек, Пешку тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида буюк қомусий олим, табобат илмининг султони Ибн Сино ижоди ва илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда сўзга чиққанлар олимнинг ҳаёти ва фаолияти, “Тиб қонунлари” ва таълим соҳасидаги қарашлари, тиббий рисолалари тўғрисида тўхталиб, уларни ўрганиш ҳамда бизга номаълум бўлган асарларини излаб топиш ва тадқиқ этиш муҳимлигини таъкидлашди. 

–Ибн Синонинг 242 асари бизгача етиб келгани, шундан 60 таси фалсафа, илоҳиёт ва тасаввуфга тегишли, 43 таси табобатга оид, 19 таси мантиққа, 26 таси руҳшуносликка, 23 таси тиббиёт илмига, 7 таси астрономияга, 1 таси математика, 1 таси мусиқага, 2 таси кимёга, 9 таси этикага, 4 таси адабиётга ва 8 таси бошқа олимлар билан илмий ёзишмаларга бағишланган, –дейди Ибн Сино жамоат фонди Бухоро вилоят филиали раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Мусо Ўринов. –Шунингдек, қадимги юнон табиби Гипократ 200 га яқин ўсимлик ҳақида маълумот берган, Абу Али ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари”да 900 га яқин ўсимлик хусусида фикр юритиб, улардан фойдаланиш йўлларини баён қилган. 

Дарҳақиқат, аллома Шарқ донишмандларининг “доривор хусусияти бўлмаган ўсимлик йўқ ва ўсимлик билан даволанмайдиган касаллик ҳам йўқ”, деган сўзларини амалда исботлаган буюк инсон эди. 

Улуғ аллома юрти Бухорои шарифда кенг кўламда ўқув, ўқув-услубий ва илмий ишларни янада ривожлантириш мақсадида Бухоро давлат тиббиёт институти таркибида ЮНЕСКОнинг Анъанавий тиббиёт кафедраси ташкил этилган. Кафедра фаолиятини 1999 – 2000 ўқув йилидан бошлаган. Кафедра Шарқ табобати (халқ табобати) услубларини ўрганиш, уларни қайта тиклаш, оммалаштириш ва кенг қўллаш учун асослар ишлаб чиқиш, Шарқ алломалари Абу Али ибн Сино ва бошқаларнинг тиббий, фалсафий, илмий назарияларини чуқур ўрганиш ва улардан кенг фойдаланишни мақсад қилган. 

Анжуман иштирокчилари Абу Али ибн Сино музейида ҳам бўлиб, дунёда беназир қомусий олим сифатида танилган аллома, тиббиёт илмининг султони Ибн Синонинг ҳаёти, бебаҳо хазина сифатида эътироф этиладиган бой мероси ҳамда ноёб асарлари билан танишди. 

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Абира Ҳусейнова сўзга чиқди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абу Али ибн Сино –табобат илмининг султони