Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича IBA жаҳон чемпионати финал жанглари қизғин ўтмоқда.
Жаҳон чемпионати доирасида вазни -60 кг. бўлган маҳоратли боксчимиз Абдумалик Халаков сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида россиялик Всеволод Шумков билан ўтган жангда имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан тақдирланди.
Бироздан сўнг, -67 кг. вазн тоифасида Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Эвгений Коол (Россия) дунё биринчилигида тенгсиз бўлиш учун рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА