47 ёшли спортчимизнинг жасорати
Ўзбек ва жаҳон гимнастикасининг афсонаси Оксана Чусовитина Доҳада ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида шоҳсупага кўтарилди.
47 ёшли спортчимиз мусобақанинг таяниб сакраш дастурида 12.916 балл билан бронза медалига сазовор бўлди. Олтин ва кумуш медаллар франциялик Колин Девиллар(13.800) ҳамда даниялик Камиле Ресмуссен(13.333)га насиб этди.

Чусовитинанинг ушбу натижаси ва шу ёшда жаҳон гимнастикасида оламшумул натижалар қайд этаётгани мутахассислар томонидан жасорат тимсоли сифатида талқин этилмоқда.
Жаҳон кубогининг иккинчи босқич баҳслари бугун якунланади.
Т.Рўзиев,
ЎзА