Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги объектлар ва лойиҳаларни ишга тушириш маросимида нутқ сўзлади.

Аҳолининг муқобил энергия манбаларидан фойдаланишини қўллаб-қувватлаш бўйича ишлар жадал давом эттирилиши таъкидланди.   

Янги йилда Хитой тажрибаси асосида 300 та маҳалла ҳудудида аҳоли билан кооперация орқали 107 мегаваттли қуёш станциялари ўрнатилади.   

Мазкур ижтимоий лойиҳа кенг жорий этилиб, 30 мингта камбағал оилага "яшил" энергия кириб боради. Улар ўз эҳтиёжидан ортиқча электр энергиясини тармоққа узатиб, даромад топади.   

Тадбиркорлар ҳам сув ресурсларидан унумли фойдаланиб, жорий йил 40 мегаваттли кичик ва микро ГЕСлар қуришди. Натижада 120 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва улар қўшимча даромад манбаига эга бўлди.   

Кейинги йилда 65 мегаваттли кичик ва микро ГЕСлар барпо этилади. Ушбу лойиҳалар ҳисобига 80 мингта хонадонда электр таъминоти тубдан яхшиланади.

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
300 та маҳалла ҳудудида аҳоли билан кооперация орқали 107 мегаваттли қуёш станциялари ўрнатилади