Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги “Амфитеатр” майдонида ёзги байрам кайфияти ҳукм сурди. Бу ерда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳалла ёшлари ўртасида футбол ва мини футбол бўйича уч босқичда ўтказилган Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг 2025 йилги вилоят босқичи ғолиб ва совриндорлари тантанали равишда тақдирланди.

Қувонарли жиҳати шундаки, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида юқори савияда ташкил этилган беллашувларда қизлар футболига 440 нафар, мини футболга 2 390 нафар, футболга эса 3 824 нафар ёш жалб этилди. Жами 239 маҳалланинг 6 654 нафар ёшлари ушбу спорт лойиҳасида қатнашиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга ўз ҳиссаларини қўшишди.

Тантанали маросимда ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Одил Шерқулов, вилоят прокурори Савид Иматов, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Фаррух Ҳайдаров, вилоят ҳокими ўринбосари Бекзод Исматов, вилоят Солиқ бошқармаси бошлиғи Сухроб Тавбаев  ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, маҳалла фаоллари, ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди. Тадбирда мазкур мусобақа ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштирган энг омадли спорт ташаббусларидан бири сифатида эътироф этилди.

Натижаларга кўра, вилоят босқичида мини футбол бўйича қизлар ўртасида Гулистон шаҳрининг Тараққиёт, ўғил болалар ўртасида Гулистон туманининг Ибрат, футбол бўйича эса Янгиер шаҳрининг Абдураҳмон Жомий маҳалласи жамолари биринчиликни қўлга киритишди.

Ғолиблар кубок, медаль, электроскутер ва Республика босқичига йўлланма билан тақдирланишди. Совриндор жамоаларга ҳам эсдалик совғалари топширилди. Маросим сирдарёлик санъаткорлар концерт дастури билан ўз якунига етди.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
239 маҳалланинг ёшлари иштирок этишди