15 декабрь (хотира)
Ўзбекистон халқ артисти Комуна Исмаилова 1927 йил 15 декабрда Хоразм вилояти Хива шаҳрида туғилган.
Бугун туғилган кун
У Хоразм мусиқали драма театри ўзбек ашула ва рақс ансамблида, ўзбек давлат эстрадасида, ўзбек давлат филармониясида, ўзбек халқ чолғулари оркестри хамда мақом ансамблида яккахон хонанда бўлган.
Мухлислар унинг ўзбек халқ қўшиқлари ва замонавий ашулалардан “Ўйланма”, “Ёшлик чоғимда”, “Шифокорлар” каби қўшиқларини ҳамиша севиб тинглайди.
Комуна Исмаилова 2013 йил Тошкентда оламдан ўтди.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!