Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида банд бўлмаган фуқаролар учун вилоят Бандлик бош бошқармаси ва масъул ташкилотлар ҳамкорлигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

– Вилоятда айни кунда 9 минг 502 та бўш иш ўринлари мавжуд, – дейди вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сухроб Ҳамроев. – Бугунги меҳнат ярмаркасида Бухоро ва Когон шаҳарлари ҳамда Бухоро ва Когон туманларидан 150 та иш берувчи корхона ҳамда ташкилот 500 та бўш иш ўринлари билан қатнашди.  

– Мономарказда бир йилда 2 минг 320 нафар (қуввати бир вақтнинг ўзида 560 ўринли) камбағал ва ишсиз фуқароларни қисқа муддатли ўқув курсларида касбга ўқитиш мумкин, – дейди марказ директори Садоқат Сиддиқова. – Марказ биносини таъмирлаш ва жиҳозлашда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 14 миллиард 300 миллион сўм ва Жаҳон банкининг 206 минг доллардан ортиқ маблағи сарфланди. Натижада тикувчи, эркаклар ва аёллар сартароши, пайвандловчи, косметолог, умумқурилиш ишлари, элетромонтёр, сантехник, ошпаз қандолотчи, кран оператори, иссиқхона мутахассиси каби йўналишларнинг ўқув амалиёт хоналари WORLD SKILLS талаблари асосида жиҳозланди.  

Мутахассислар жаҳон бозорининг бўш иш ўрни эҳтиёжлари даражасида тайёрланади. Мономарказда 8 та хизмат тури бўйича жами 26 турдаги касбга ўқитиш,  4 та хорижий (рус, инглиз, корейс, япон) тиллари ҳам ўргатилади. Шунингдек, марказда Тадбиркорлик асослари ва  миграция кўниктириш маркази фаолияти йўлга қўйилган.  

[gallery-4642]

– Бугунги меҳнат ярмаркасига битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича таклиф этгандик, – дейди Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов. – Мақсадимиз мономарказга касбга ўргатиш курсларига талабаларимизнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун ҳунар ўрганишларини ташкил этиш, шунингдек, университетдаги малакали мутахассисларни қисқа муддатли курслардаги тингловчиларни ўқитишда иштирокини таъминлашдан иборат.

– Жорий йилда Бухоро давлат университетининг Мактабгача таълим факультетини тугатдим,  – дейди Бухоро тумани Шергирон МФЙ Работи Боло қишлоғида яшовчи Анора Ахророва. – Бугунги Меҳнат ярмаркасида мутахассислигим бўйича иш топдим. Тумандаги 11-мактабгача таълим ташкилотига тарбиячи бўлиб ишга қабул қилиндим. Бундан жуда ҳам хурсандман.  

– Уйда ишсиз эдим, – дейди Бухоро туманидаги Шергирон МФЙ Тахмач қишлоғида яшовчи Гулмира Ҳамроева.  – Мактабни битириб турмушга чиққанман. Оилада фарзандлар тарбияси билан шуғулланиб бирон бир касбни ўрганмаганман. Бугунги ярмаркага келиб иш қидирдим. Маълумотим йўқлиги учун иш топа олмадим. Лекин мономарказда кичик ҳамшира курсига ўқимоқчиман. Бу касбни ўрганиб оиламга ёрдам бераман. Марказнинг шароитлари билан танишиб чиқдим. Барча шароитлар замон талаблари асосида ташкил этилган.    

Меҳнат ярмаркасида етарли малакага эга бўлмаган 168 нафар фуқаролар ўзининг хоҳиш ва истагидан келиб чиққан ҳолда ўқиш жараёнига жалб қилинди.

Вилоят Бандлик бош бошқармасидан олинган хабарга кўра, меҳнат ярмаркасига 300 га яқин фуқаролар иш сўраб мурожаат қилган. 140 нафар фуқароларга ишга жойлашиш бўйича йўлланма берилган.  

Зариф Комилов,  

Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
140 кишига ишга жойлашиш бўйича йўлланма берилди