101 ёшли Анорбой отага “Партия ифтихори” кўкрак нишони топширилди
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан юртимизда уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда. Кекса авлод вакилларининг юртимиз тинчлиги, жамият равнақига қўшган ҳиссаси эътироф этилиб, уларнинг заҳматли меҳнат йўлидаги ҳаётий хотиралари тингланмоқда.
Халқ демократик партияси Тошкент вилоят кенгаши фаоллари Паркент тумани “Номданак” қишлоғида истиқомат қилувчи 101 ёшли нуроний Анорбой ота Жалилов хонадонида бўлди.

Анорбой отага партия тизими ривожига қўшган ҳиссаси ва кўп йиллик ижтимоий фаоллиги учун “Ўзбекистон Халқ демократик партияси ифтихори” кўкрак нишони топширилди. Ота ўз меҳнат фаолияти, хотиралари ва ҳаётий тажрибалари ҳақида гапириб берди.

Кекса авлод вакилларининг фидокорона меҳнатини қадрлаш, уларни улуғлаш халқимизга хос фазилатлардан. Бу каби учашувлар авлодлар ўртасидаги узвийликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
М.Комилова,
ЎзА