10 июнь – Португалия миллий куни
Португалия Республикасининг пойтахти – Лиссабон шаҳри, давлат тили – португал тили. Аҳолиси 2022 йил 10 467 366 киши эди.
Португалия Европа жанубида, Пиреней ярим оролида жойлашган, Испания билан чегарадош. Атлантика океани бўйида жойлашгани ушбу давлат маданияти ривожига кўп жиҳатдан таъсир кўрсатади, шунингдек миллий таомларига ҳам. Алгарве пляжи мамлакат меъморчилиги ютуғи ҳисобланади.
Пойтахт Лиссабон аҳоли сонига кўра ҳам энг йирик шаҳар сифатида сайёҳлар учун Порту ва Алгарве ёнидаги асосий маскандир.
XV-XVI асрларда Португалия кашфиётлар асрини бошқариб, энг кўп яшаган денгиз ва тижорат империяларидан бирига асос солган. Шу тариқа ўша даврнинг асосий иқтисодий ва сиёсий кучига айланган.
Португалияда UNESСО Жаҳон мероси рўйхатига киритилган 17 объект жойлашган. Бу борада мамлакат Европа давлатлари орасида 9-ўринни банд этган, дунё бўйича эса 18-ўринда.
Таълим тизими болалар боғчаси ва мактабгача, мактабдаги бошланғич ва ўрта ҳамда университет, яъни олий таълимни бирлаштирган. 6-18 ёш оралиғида мактабда ўқиш мажбурий. Шундан сўнг университетда ўқишни давом эттириш ёки ишга кириш мумкин.
Португалия куни 10 июнда Португалия миллий куни ёки Cамоэс ва Португал ҳамжамиятлари куни нишонланади. Ушбу санада португал шоири, 1572 йил нашр этилган машҳур “Ос Лусиадас” достони муаллифи Луис де Камоэсни хотирлайди.
Бу кун португал жамоалари томонидан бошқа мамлакатларда ҳам нишонланади. Мамлакат элчихоналари Cамоэс институти кўмагида кенг кўламли кўргазма, концерт ва байрам ташкил қилади. 2016 йил расмий тантана илк бор Лиссабон ва Париж ўртасида уюштирилган.
Нодира Иброҳимова,
ЎзДЖТУ талабаси,
ЎзА