Қўқонда Самарқанд нони пиширилди
Қўқон шаҳрида ўтказилаётган халқаро ҳунармандчилик фестивалида самарқандлик уста ва ҳунармандлар ҳам иштирок этмоқда.
Қўқон шаҳрида ўтказилаётган халқаро ҳунармандчилик фестивалида самарқандлик уста ва ҳунармандлар ҳам иштирок этмоқда.
Самарқандлик новвойлар бугун дунёга машҳур Самарқанд нонини Қўқонда тайёрлаб, фестиваль қатнашчиларига улашди.
Ривоятларда қадим замонлардан буён не-не ҳукмдорлар бошқа жойларда ҳам Самарқанд нонини пиширтиришга уринса-да бу ишнинг уддасидан чиқа олмагани айтилади. Бугун эса самарқандлик новвойлар бу ишни уддаламоқда. Айтишларича, нонни пишириш учун Самарқанд тупроғи ва гилмоясидан ясалган тандирдан фойдаланилган.
