Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ватанимиз тарихининг ғоят мураккаб даврида – ХХ аср бошларида ўзининг маърифатпарварлик фаолияти ва фидокорона хизматлари билан миллий таълим-тарбия тизимини яратиш ҳамда юртимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг обод ва фаровон ҳаётини таъминлашга қўшган беқиёс ҳиссасини инобатга олиб, қуйидагилар «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлансин:
Абдулла Авлоний (марҳум) - маърифатпарвар адиб, педагог, жамоат арбоби
Маҳмудхўжа Беҳбудий (марҳум) - Туркистондаги жадидчилик ҳаракатининг асосчиларидан бири, адиб, педагог ва олим
Мунаввар қори Абдурашидхонов (марҳум) - атоқли маърифатпарвар мураббий, адиб, муҳаррир ва жамоат арбоби
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев