Сурхондарёда 125 та мактаб анъанавий тарздаги таълим шаклига қайтди
Юртимизнинг барча ҳудудида бўлгани сингари Сурхондарё вилоятида ҳам умумтаълим мактаблари босқичма-босқич ўз фаолиятини бошламоқда.
Юртимизнинг барча ҳудудида бўлгани сингари Сурхондарё вилоятида ҳам умумтаълим мактаблари босқичма-босқич ўз фаолиятини бошламоқда.
Олти ойлик танаффусдан сўнг, янги ўқув йили расман бошланган бугунги санада вилоятдаги 926 мактабнинг 125 таси ўқувчиларга ўз бағрини очди. 35 та мактаб эса 7-8 сентябрь кунлари анъанавий тарздаги таълим шаклига қайтган эди. Мазкур мактабларда дарсларни санитария ва гигиена талабларига мос тарзда ташкил этиш учун барча чора-тадбирлар кўрилди.
Термиз шаҳрида эса Санитария эпидемиология ва осойишталик марказининг хулосаси асосида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан қабул қилинган тегишли қарор асосида мавжуд 27 та таълим масканининг 9 таси бугун ўқувчиларни қабул қилди.