ЎзА Ўзбек

25.09.2020 Чоп этиш версияси

Истеъдодли ёшлар устози

Истеъдодли ёшлар устози
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни

Гулнора Мунтеева – ёш авлодни санъатга ошно этаётган жонкуяр устозлардан.

Санъат вакиласи Островский номидаги Тошкент театр ва санъат институтини тамомлаб, эстрада-вокал артисти сифатида “Айқулаш” халқ ансамбли, кейинчалик “Гулзор” миллий фольклор фаолият юритган. Ҳозирда Нукус ихтисослаштирилган маданият мактабининг “Эстрада” бўлимида ёшларга хонандалик сирларидан сабоқ бермоқда.

–Баркамол авлод тарбиясида санъатнинг ўрни беқиёс, - дейди Гулнора Мунтеева. – Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусда ҳам ёшларни мусиқа, рассомлик, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишини ошириш ва истеъдодини юзага чиқариш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Мактабимизда бу борада етарли шароит яратилгани ўқувчиларнинг қатор муваффақиятларида намоён бўлмоқда. Хусусан, шогирдларимдан Т.Қобулова, С.Хўжабоева, М.Бийимбетова, М.Молдабоевлар нафақат мамлакатимиз, балки халқаро танловларда ҳам ғолиб ва совриндор бўлган.

photo_2020-09-25_17-28-45.jpg

photo_2020-09-25_17-28-46.jpg

photo_2020-09-25_17-28-47.jpg

3 758
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ олган суратлар, ЎзА