Жорий йилда Андижон туманидаги 124 та фермер хўжалигининг 4 минг 620 гектар майдонида пахта ҳосили етиштирилди.

Туманда етиштирилган ҳосилни қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш, ишларни уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида 61 та терим отряди шакллантирилди. Мазкур отрядларнинг ҳар бирига техника воситалари, трактор тиркамалари бириктирилди. Айни кунларда ҳосилни йиғиб-териб олиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Абдувоҳид Ҳасанов раҳбарлик қилаётган 20-терим отряди аъзолари шу кунларда тумандаги “Қодир бобо озод замин” фермер хўжалиги далаларида етиштирилган ҳосилни териб олмоқда.

Жорий йилда 87 гектар майдонда мўл пахта ҳосили етиштирган мазкур хўжалик белгиланган 330 тонна режани бажариш арафасида турибди.

– Асосан, тумандаги Жаннатмакон, Қўшчинор маҳаллаларида истиқомат қилувчи уй бекалари, уюшмаган ёшлардан тузилган терим отряди аъзолари томонидан ҳар куни ўртача 25-30 тонна пахта йиғиб-териб олинмоқда, – дейди отряд раҳбари Абдувоҳид Ҳасанов. – Теримчилар учун зарур барча шароитлар яратилган. Ишчи ва теримчиларга иссиқ овқатлар тайёрлаб берилмоқда.

Терилган пахта учун ҳар беш кунда теримчиларга даланинг ўзида нақд пул берилмоқда.

– Далаларда пахта мўл, ҳар куни 120-130 килограмм пахта теряпман, – дейди илғор теримчилардан бири Севара Мирзаева. – Биринчи беш кунликда 700 минг сўмга яқин пул олдим. Теримда фаол қатнашиб, юртимиз пахта хирмони юксалишига ҳисса қўшиш билан бирга, яхшигина даромадга ҳам эга бўляпман.

Отряд аъзоларидан Насибахон Нурматова, Мунира Мамажонова, Ҳафизахон Ҳасанова, Ёрқиной Эргашева, Моҳинур Раҳмонова сингари илғор теримчилар кунига 110-120 килограммдан пахта териб, барчага ибрат бўлмоқда.

Туман ҳокимлиги, фермерлар томонидан илғор теримчилар рағбатлантириб борилмоқда.

Таҳририятлар диққатига: ЎзА Фототаҳририятида ушбу материалга оид суратлар бор!

IMG_3356.JPG

IMG_3399.JPG

IMG_3417.JPG

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Илғор теримчилар рағбатлантирилмоқда