ШАКАР МУАММОСИ БЎЛМАЙДИ.

ШАКАР МУАММОСИ БЎЛМАЙДИ

“Ангрен шакар” заводи 2014 йилда буён фаолият кўрсатмоқда. Корхонамиз Германия, Австрия, Бельгия ва Финляндия каби мамлакатларидан келтирилган энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Унинг афзаллиги шундаки, бутун ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш автоматик усулда амалга оширилади. Бу ерда бир суткада 1 минг 200 тонна (бир йилда 438 минг тонна) шакар ишлаб чиқарилади.

Бугунги кунда “Ангрен шакар” корхонасида ишлаб чиқарилган шакар аҳолига ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарга етказиб берилмоқда. Истеъмолчиларни шакарга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун етарлича бўлган маҳсулот ва хом ашё захираси тайёрланган. Очиқ биржа савдоларига ҳам кунига минг тонна шакар қўйилади.

Мамлакатимизда каронавирус инфекцияси туфайли эълон қилинган карантин даврида ҳам “Ангрен шакар” МЧЖ ўз фаолиятини тўхтатмади. Аслида корхонада 706 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. Лекин мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминланмоқда. Унга кўра, корхонанинг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш, ходимларнинг ҳаёти, соғлиги, шунингдек, меҳнат муҳофазасини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Ишлаб чиқариш учун зарурияти бўлмаган ходимларнинг 32 нафари меҳнат таътилига чиқарилган. Шунингдек, 30 нафар ходим масофадан онлайн режимида ишлашга ўтказилди. Айни пайтда ишчиларга нормал иш шароити яратиб берилган, уларга 3 маҳал иссиқ овқат берилмоқда.

Ҳозирги карантин вақтида ходимлар махсус дезинфекцияланган автотранспортларда ишга қатнайди. Завод ичкарисида ҳам тиббий пункт ташкиллаштирилиб ишчилар саломатлиги доимий назоратга олинган. 

photo5465251485530041429.jpg

Байрам кунлари хайрия тадбирларини мунтазам ўтказадиган “Ангрен шакар” МЧЖ бугунги синовли кунларда ҳам ходимларини хурсанд қилишни канда қилишмади. Хусусан, 700 нафардан ортиқ ишчиларга 5 килограммдан гуруч, шакар ва 5 литр ёғ тарқатилди.

Снимок.PNG

Бундан ташқари, Оҳангарон туманидаги кам таъминланган 230 та оиланинг ҳар бирига ҳам худди шундай моддий ёрдам кўрсатилди.

Аслида бу эътибор билан уларнинг кўнглини кўтариш, давлатимиз ҳимоясида эканини яна бир бор билдиришдан иборатдир. Бу каби хайрли ишлар халқимизни бир бирига янада яқинлаштиради.

Рустам АКБАРХЎЖАЕВ, 
“Angren shakar” МЧЖ бош директори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЭЛ БОШИГА ИШ ТУШГАНДА