Ҳудудда йўл, сув, электр масалалари тўлиқ ўз ечимини топган.

Ўтмишдан Буюк ипак йўли чорраҳасида дунёнинг йирик савдо ва маданий маркази сифатида Ғарбу Шарқни бир-бирига боғлаб келган қадимий ва бетакрор Сурхондарё кейинги йилларда ҳар тарафлама юксалиб, янги босқичда тараққий этмоқда. Иқтисодий-ижтимоий ривожланишдаги янги ютуқлари билан жаҳонга юз тутмоқда.

Сурхондарё қўшни Афғонистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари билан чегарадош вилоят. Темир йўл, халқаро автомагистраль инфратузилмасига ва ягона дарё портига эгалиги ҳам кўпгина давлатлар билан ҳамкорлик қилишга катта қулайлик яратади.

Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида барпо этилаётган «Термиз» эркин иқтисодий зонаси ҳам ана шундай йирик савдо марказига айланиши шубҳасиз. «Термиз» эркин иқтисодий зонаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 мартдаги «Термиз» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ташкил қилинмоқда.

Вилоят инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Самандар Худойбердиевнинг қайд этишича, янги эркин иқтисодий зонада экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи 20 турдан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш мўлжалланган. Улар асосан қўшни Афғонистон ва Тожикистонга экспорт қилинади. Айни кунларда «Термиз канцелярия моллари» МЧЖ томонидан замонавий телевизор ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур ишлаб чиқариш лойиҳаси 6,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, йилига 50 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга. У сентябрь ойининг охирида ишга тушади. Бунда кўпроқ маҳсулотнинг сифатли ва арзон бўлиши эътиборга олинади. Мутасаддининг қўшимча қилишича, ишлаб чиқариш қувватини кейинчалик талабга қараб, икки-уч баробарга ошириш мумкин. Лойиҳа тўлиқ ишга тушиши билан экспорт ҳажми ва географиясини кенгайтириш бўйича ҳам режалар ишлаб чиқилади.

Ҳозирда эркин иқтисодий зонада бошқа ишлаб чиқариш объектларининг қурилиш ишлари ҳам бошлаб юборилган. Ҳудудда йўл, сув, электр масалалари тўлиқ ўз ечимини топган.

– Эркин иқтисодий зонани ташкил этишдан асосий мақсад, аввало қўшни Афғонистонда ишлаб чиқариш деярли йўқ, – дейди Сурхондарё вилоят ҳокимининг иқтисодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари Рустам Пардаев. – Мамлакат йилига 4-5 миллиард долларлик маҳсулотларни импорт қилиб келмоқда. Афғонистонга халқ истеъмоли моллари сотиладиган катта бозор керак. Мақсад қўшниларимизга қулайлик яратиш. Чунки уларнинг водий вилоятларимиз, Самарқанд ёки бошқа вилоятларга бориб маҳсулот олиб келиши қийин. Ҳар бир чегарада текширувдан ўтиши керак. Бу уларга қийинчилик туғдиради. Биз эса уларнинг мана шу зонага кириши учун «яшил йўлак» ташкил қилиб берамиз. Афғонистон фуқаролари мана шу йўлак орқали келиб савдо қилиши, ишлаб чиқарувчилар билан шартнома имзолашлари мумкин. Фақатгина махсус рентген аппаратидан ўтишлари зарур бўлади.

Қайд этилишича, 37 миллион аҳолиси бор Афғонистон халқи даволаниш учун Покистон ёки Ҳиндистонга боради. Шу сабабли ЭИЗ ҳудудида хусусий клиникалар барпо этиш ҳам режалаштирилган. Улар бу ерга келиб, “яшил йўлак” бўйича бемалол кўриниши, даволаниши, мумкин. Бу эса тиббиёт туризмини ривожлантириш учун яхши имконият.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, бу зона ўзбекистонликлар учун ёпиқ ва афғонистонликлар учун очиқ бўлади. Улар визасиз ва биргина текширув орқали бу майдонга киришлари, савдо қилишлари, шартнома имзолашлари мумкин. Ўзбекистонлик тадбиркорлар эса назорат ва паспорт режими билан киритилади ҳамда чиқарилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
​Афғонистонлик тадбиркорлар учун “яшил йўлак” жорий этилади