Зоминликларнинг сардобаликларга ёрдам карвони
Жиззах вилоятининг барча туманларида Сардоба сув омборида сув тошқин туфайли жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ишлари давом этаётир.
Жиззах вилоятининг барча туманларида Сардоба сув омборида сув тошқин туфайли жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ишлари давом этаётир.
Кеча Зомин туманидан талофатдан жабр кўрган сардобаликларга 400 килограмм гўшт, 500 килограмм гуруч, 1 тонна ун, 500 килограмм макарон, 300 литр ўсимлик ёғи, 500 килограмм пиёз ва шунчадан картошка, сабзи, 1000 дона тухум ва 500 дона кўрпа-тўшак, 1 000 дан ортиқ кийим-кечак ва 500 дан ортиқ ҳар хил турдаги идишлар жўнатилди.
Бундан ташқари, дастлабки куни Зомин туманига Сардоба туманидан 553 та оиладан иборат 3 мингдан зиёд аҳоли 450 та хонадонга жойлашишган эди. Уларнинг бир қисми ўз яшаш ҳудудларига қайтиб кетишди, қолганлари шу ерда яшаётир. Бу ерда муассасаларда ташкил этилган ётоқхоналарга, хонадонларга жойлаштирилган сардобаликларга тиббий, ижтимоий ёрдам кўрсатилаётир.
Бир гуруҳ кўнгиллилар томонидан телеграмда “Зоминдан Сардобага ёрдам” канали очилиб, сардобаликлар учун ёрдам акцияси ўтказилмоқда. Бу хайрли ишга ҳисса қўшаётганлар сафи кенгайиб бораётир.