Зиёдахон Исоқова ярим финалга чиқди
"Токио-2020" мусобақаларининг пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида 49 килограммгача вазн тоифасида ҳамюртимиз Зиёдахон Исоқова чорак финалда моғулистонлик Энхтуя Хурелбаатарга қарши жанг қилди.
Мазкур баҳсда Зиёдахон рақибини 13:11 ҳисобида енгиб, ярим финалда курашни давом эттиришга муяссар бўлди.

Ярим финал баҳслари бугун, Тошкент вақти билан соат 13:00 да бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА