Жиззахда бюджет тушумлари ортмоқда
Вилоятда жорий йилнинг биринчи чораги учун белгиланган бюджет даромадлари прогнози 230 миллиард сўм бўлиб, ҳақиқатда тушум 235,4 миллиард сўмга, яъни режа 102,4 фоизга бажарилди.
Вилоятда жорий йилнинг биринчи чораги учун белгиланган бюджет даромадлари прогнози 230 миллиард сўм бўлиб, ҳақиқатда тушум 235,4 миллиард сўмга, яъни режа 102,4 фоизга бажарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112,3 фоизни ташкил этмоқда.
Пандемия муносабати билан эълон қилинган карантин даврида деярли барча корхона ва тадбиркорларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу эса, табиийки, солиқ тўловларининг кечиктирилиши ёки ҳисобланмаслигига сабаб бўлади. Йўқотилиши кутилаётган тушум ўрнини бошқа манбалар ҳисобидан қоплаш чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, биринчи чорак якуни билан 4 минг 164 та иш ўринлари легаллаштирилди. Жорий йилнинг I чорагида 7 та лойиҳанинг ишга туширилиши ва янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган эди. Амалда 44 та лойиҳа ишга туширилиб, мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди.
Биринчи чоракда 986 та якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти легаллаштирилиб, бюджетга қўшимча 1,3 миллиард сўм тушум таъминланди.
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар учун қўшилган қиймат солиғи занжирини таъминлаш мақсадида электрон ҳисобварақ фактураларга ўтказиш ишлари узлуксиз давом этмоқда.