Жаҳон матбуоти саҳифаларида
Бу йил МосквадагиХалқ хўжалигиютуқлари кўргазмасидаЎзбекистон павильони очилади
Манба: МДҲ газетаси. 30 июнь куни АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзад ва АҚШ халқаро тараққиётини ривожлантириш корпорациясининг бош ижрочи директори Адам Бойлер икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга келишди. Улар онлайн-режимда бўлиб ўтган “Марказий Осиё - АҚШ” (С5+1) форматидаги вазирлар учрашувида иштирок этишди. Экспертларнинг билдиришича, Афғонистоннинг ичкиишларида Ўзбекистонянги роль ўйнайди. Марказий Осиёдаги ҳар бир мамлакатнинг ўз манфаатлари бор. Қирғизистон ва Тожикистон электр энергияни экспорт қилишни режалаштиришмоқда ва CASA-1000 электр узатишлиниясини қуришмоқда. Афғонистонва Туркманистон ўртасида яқин савдо ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Қозоғистоннинг ҳам иқтисодий манфаатибор. Бу шароитда Ўзбекистон экспортга йўналтирилган иқтисодий модель доирасида ўзи учун минтақавий бозорни шакллантиришни мақсад қилгани билан ажралиб туради.
“Ўзбекистон учунжаҳон бозорларидапаст рақобатли бўлган экспорт товарларининг ресурс бўлмаган қисми минтақавий бозори муҳим аҳамиятга эга. Трансчегаравий транспорт йўлакларини лойиҳалаш (Мозори-Шариф – Ҳирот ва Мозори - Шариф – Қобул – Пешавор ва бошқа темир йўлларининг қурилиши), Ўзбекистоннинг экспорт ва халқаро транзитни ривожлантириш бўйича минтақавий сиёсатининг муҳим бир қисми бўлгани ҳолда, айни пайтда АҚШнинг С5+1 лойиҳасини амалга ошириш стратегиясининг элементи ҳам ҳисобланади”, - деди эксперт. АҚШнинг ҳали ҳам Чабархдаги Эрон-Ҳиндистон хабини ривожлантиришга нисбатансодиқ эканлигикўпроқтактик хусусиятга эга. Бу билан АҚШ Ҳиндистонни янада кўпроқ Афғонистонга яқинлашишига кўмаклашмоқда”, - дейди эксперт.
***
АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати. АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Марказий Осиё мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарлари билан пандемия шароитида минтақавий озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласини муҳокама қилди. «Ховар» Тожикистон миллий ахборот агентлиги хабарида шу ҳақда маълумот берилади. АҚШ Давлат котиби Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ТИВ раҳбарлари билан «С5+1″ форматида ташкил этилган юксак даражадаги виртуал мулоқотда ҳам иштирок этди. Давлат котиби хавфсизлик, хусусан Афғонистонда тинчликни таъминлаш, ҳамда минтақавий алоқалар ва савдони ривожлантириш бўйича умумий мақсадлар йўлида АҚШнинг ушбу дипломатик платформа тарафдори эканини тасдиқлади”, -дейилади хабарда.
Помпео “АФШ Марказий Осиё мамлакатларининг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди”, -деди. “Шунингдек, давлат котиби АҚШнинг пандемия шароитида минтақавий озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодий барқарорлиги ва алоқаларини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳам қайд этди”, - дейилади матнда.
***
Санкт-Петербург Администрациясининг расмий сайти. Санкт-Петербург Миллатлараро муносабатлар ва миграция сиёсатини амалга ошириш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги томонидан Россия Федерациясидан чиқиб кетишни истаган фуқаролар учун рейсларни ташкил этиш бўйича тезкор штаб ташкил этилди. Айни пайтда Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербургда бўлган 12 минг нафар фуқаролари Россиядан чиқиб кетиш истагини билдиришган. Чартер рейсларининг парвози жадвал асосида Бош Консуллик томонидан амалга оширилади. Коронавирус пандемияси туфайли чекловчоралари даврида консуллик хизматчилари фуқароларни қабул қилмаяпти, кўп сонли фуқаролар билан тадбирлар ўтказиш қонунга зиддир, - дейилади махсус хабарда.
***
Бу йил Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасида Ўзбекистон павильони очилади
SPUTNIKNEWS.RU: «Кенгаш аъзолари COVID-19 тарқалиши билан боғлиқ салбий оқибатлар шароитида МДҲ мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ҳамда Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасидаги МДҲ давлатлари кўргазма-савдо марказларини ташкил этиш ишларини муҳокама қилдилар» — Бу йил Москвадаги Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасида Ўзбекистон павильони очилиши мумкин.
***
Ўзбекистонислом облигациялари ёрдамидақайта тикланадиган энергиянимолиялаштиришни режалаштирмоқда
REGNUM.RU: «2020 йил охирига қадар қимматли қоғозларни миллий валютада чиқариш режалаштирилган. Вазир ўринбосари коронавирус пандемияси туфайлиқарз маблағларига бўлган талаб ошмоқда, деб қайд этди» - Ўзбекистон ҳукумати 500 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги еврооблигацияларни жойлаштиришни режалаштирмоқда.
TREND.AZ: «Франциянинг “Veolia” компанияси 30 йилга Ўзбекистон пойтахтининг иссиқлик таъминоти тизимини бошқаради. Тизимни модернизация қилиш қиймати қарийб 1,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этади» — Ўзбекистон ҳукумати Тошкент марказий иссиқлик таъминоти тармоғини узоқ муддатга эксплуатация қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳани тасдиқлади.
ORBISRESEARCH.COM: “Минтақа важаҳон электр энергия бозори истиқболлари” ҳисоботида Ўзбекистон элетр энергия бозори таклиф, инфратузилма, талаб ва ўсиш салоҳияти нуқтаи назаридан ўхшаш бозорлар билан тенглашади. Шунингдек, ҳужжатда Ўзбекистоннинг глобал шароитдаги электр энергия бозорига ҳам баҳо берилган. Ҳисоботда Ўзбекистон гидроэнергетика бозорининг 2025 йилгача бўлган истиқболлари, янги тенденциялар, инвестициялар ва бошқа маълумотларҳам келтирилган.
ALJAZEERA.COM: «Ўзбекистон апрель ва май ойларида мавжуд бўлган умумиллий блоклашни эҳтиёткорлик билан очди. Шундай бўлса-да, апрель ойининг ўрталаридан май ойининг ўрталаригача COVID-19 бўйича касалланганлар сони камайганидан сўнг, бу кўрсатгич яна барқарор ўса бошлади». Шу боис Ўзбекистон янги чекловларни жорий этмоқда.
***
Ўзбекистонда инфляция секинлашишда давом этмоқда -июнь ойида нархлар 0,2 фоизга ўсган
Олдинги хабар: Ўзбекистонда инфляция секинлашмоқда -май ойиданархлар 0,3 фоизга ўсди
Forbes: Май ойида инфляция даражаси 0,3 фоизгача кескин пасайди. Бу кўрсатгич апрель ойида 1,7 фоиз, мартда - 1,3 фоизни ташкил этган эди. Июнда истеъмол нархлари ва тарифларнинг ўртача ўсиши 0,2 фоизни ташкил этди, дейилади статистика давлат қўмитаси шарҳида. Айни дамда мева-сабзавотлар нархларининг ўзгаришини ҳисобга олмаганда. Бу кўрсатгич 0,5 фоизни ташкил этди. Таққослаш учун: май ойидаинфляция 0,3, апрелда — 1,7,мартда — 1,3, февралда — 0,6,январда — 0,8, ўтган йилиюнда — 0,5 фоизни ташкил этган. Йил бошидан буённарх-наво ва тарифлар 4,6 фоизга ўсган. Аввал хабар қилинганидек, Марказий банк йил охирига қадар инфляция даражасини 11–12,5 фоиз деб прогнозлаштирмоқда.
***
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш бўйича учрашувларни янгилайди
РИА Новости. Ўзбекистон ва Жаҳон савдо ташкилоти 7 июль куни қарийб 15 йиллик узилишдан сўнг мамлакатнинг ушбу ташкилотга қўшилиши бўйича қўшмаишчи гуруҳи йиғилишини ўтказади. Ҳозирча бу учрашувлар коронавирус туфайли видео конференция форматида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон 1994 йил июнь ойида Тарифлар ва савдо бўйича бош келишувда кузатувчи мақомини олган эди, 1998 йилда мамлакатнинг ушбу ташкилотга қўшилиши бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилди. Аввалроқ мамлакат ташқи ишлар вазирлиги ишчи гуруҳининг йиғилиши жорий йил март ойининг охири-апрель ойининг бошларида бўлиб ўтади, деб ҳисоблаган эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли учашувлар ўтказилмаган эди.
Эпидемиологик вазиятни ҳисобга олганда Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга қўшилиши бўйича ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилиши жорий йилнинг 7 июлида “гибрид” форматида бўлиб ўтади. Идорадан маълум қилишларича, Женевадаги хорижий давлатлар дипломатик миссияларнинг делегациялари, Тошкентдаги эксперт гуруҳлар ва Ўзбекистон делегацияси видео анжуман режимида ишлайди.
Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши “муҳим вазифа бўлиб, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги қатор омилларга дахлдор бўлган қатор масалаларни тезкор ҳал этилишини талаб этади”. 2019 йилнинг июль ойида Ўзбекистон вакиллари ЖСТга мамлакатнинг ушбу ташкилотга қўшилиши бўйича аризани кўриб чиқиши учун ташқи савдо режими ҳақидаги янги меморандумни тақдим этган эди. Мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон ЖСТга қўшилганда, иқтисодиёти ривожланаётган мамлакат имтиёзларини олиш ниятида.
***
Покистонда ўзбек миллийли бослари кўргазмаси
Исломободда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳузуридаги «Шарқ либослари» Дизайнерлар маркази ва «Тадбиркор аёл» уюшмасининг ўзбек миллий либослари кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – тегишли идоралар ва Покистондаги хорижий шериклар ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ўзбек миллий либослари, бой маданияти, тарихини оммалаштириш, жумладан Ўзбекистоннинг ноёб туристик ва экспорт салоҳиятини намойиш этишдир.Тадбирда Покистон Республикаси президентининг рафиқаси Самина Алви фахрий меҳмон сифатида иштирок этди. Унда шунингдек, Покистон ижтимоий-сиёсий доиралар, ҳукумат, парламент вакиллари ва ОАВ ходимлари ҳам қатнашди.
С.Алви Ўзбекистон ва Покистонни тарихий ва маданий алоқалар, уумумий анъаналар ва қадриятлар бирлаштириб туришини қайд этди. У Покистонда ноёб цивилизация, жумладан адабиёт ва санъатни етиштирган Бобурийларнинг ноёб тарихий ва маданий меросига юксак баҳо берди. Унинг фикрича, бу Покистон-Ўзбекистон ўртасидаги мустаҳкам, дўстона муносабатларнинг асоси ҳисобланади. Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчихонаси томонидан ташкиллаштирилган «Fashion show» икки томонлама муносабатлар ва маданиятлараро алмашинувни мустаҳкамлашга алоҳида ҳисса қўшадиган янги форматдаги оммавий дипломатия намунасидир. Ўзбек миллий либосларининг тикилиши юксак даражадаги маънавият ва миллий анаъаналарга содиқлиги билан ажралиб туради», - деди у.
Ўзбек коллекциясида атлас рўмоллари, адрас, тўй либослари, бош кийимлардан иборат турли хилдаги анъанавий матолар, миллий элементлар ўз ифодасини топган. Унда Ўзбекистоннинг қадимий тарихи, Марказий Осиё халқларининг гўзаллиги ва урф-одатлари акс этган. «IQRA» университетининг «Мода ва дизайн» факультети профессори С.Ниазининг қайд этишича, Ўзбекистон мода саноатида дунёга кўрсатишга арзийдиган нарсалари бор. Унинг сўзларига кўра, Покистон ва Ўзбекистон тўқимачилик саноати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда биргаликда дизайнерлик ишларини амалга ошириш борасида улкан салоҳиятга эга.
***
Бизнинг “Жаҳонматбуотисаҳифаларида” номлиянги рукнимизга оид тилакларингиз, таклиф ва фикр-мулоҳазаларингизни pochta@uza.uz манзилига юборишингизни сўраймиз.