Зеленский: PURL ташаббусига яна уч давлат қўшилди
– Биз уч давлатдан миннатдормиз, – дея таъкидлаган Украина Президенти Владимир Зеленский. – Ҳозир янги аъзолар номи ошкор қилинмаслигига келишиб олдик. Яна уч мамлакат Кипрда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи саммити доирасида PURL дастурига тахминан 350-400 миллион евро таъсис маблағи билан қўшилди.
PURL – Prioritized Ukraine Requirements List – Устувор Украина талаблари рўйхати АҚШ ва НАТО ташаббуси ҳисобланади. Лойиҳа таъминот учун мақсадли молиялаштириш орқали Украинани Америкада ишлаб чиқарилган энг зарур қуроллар билан таъминлайди. Ҳозиргача мазкур гуруҳ таркибига Германия, Нидерландия, Дания, Норвегия, Швеция, Бельгия, Литва, Латвия, Эстония, Исландия, Люксембург ва Канада кирган.
С.Раҳимов, ЎзА