Ўзбекистон ва Хитой оғир кунларда бир-бирини қўллайди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Хитой Халқ Республикаси савдо вазири Чжун Шань билан телеконференция орқали суҳбатлашди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Хитой Халқ Республикаси савдо вазири Чжун Шань билан телеконференция орқали суҳбатлашди.
Мулоқот давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, пандемиянинг икки мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
ХХР савдо вазири жаноб Чжун Шань Хитойда “COVID-19” вируси тарқалиши ўзининг энг юқори чўққисига кўтарилган даврда кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига чуқур миннатдорлик изҳор қилди.
Ўз навбатида, Хитой ҳукумати пандемия билан курашиш ва унинг асоратларини бартараф қилиш учун Ўзбекистонга қўшимча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва шахсий гигиена воситалари жўнатиш масаласини ўрганиб чиқишга тайёрлигини билдирди.