Ўзбeкистон - Украина маслаҳатлашувларига оид
Украина Ташқи ишлар вазирлиги делегациясига Халқаро ҳуқуқ департаменти директори ўринбосари Сергей Коледов ва Департамент маслаҳатчиси Иван Новиский бошчилик қилди.
Ўзбекистон-Украина ҳамкорлиги шартномавий-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди видеоконференсалоқа шаклида бўлиб ўтди. Бу ҳақда мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати сайти маълум қилган.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги делегациясига Халқаро ҳуқуқ департаменти директори ўринбосари Сергей Коледов ва Департамент маслаҳатчиси Иван Новиский бошчилик қилди.
Маслаҳатлашувлар чоғида амалдаги шартномавий-ҳуқуқий базанинг жорий ҳолати муҳокама қилинди, икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини кенгайтириш масаласи юзасидан фикр алмашилди.
Савдо-иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида амалий аҳамиятга эга ҳужжатларни ишлаб чиқишни жадаллаштириш юзасидан келишувга эришилди.
Идоралараро сиёсий мулоқотни ва ўзаро қизиқиш уйғотадиган масалалар бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида экспертлар икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари ўртасидаги даврий ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқишни бошлашга келишиб олдилар.
Учрашувда делегациялар, шунингдек, икки мамлакатнинг халқаро норма ижодкорлиги фаолиятидаги иштироки, шу жумладан, халқаро ҳуқуқ нормаларини ривожлантириб бориш ва кодификация қилиш масалалари бўйича фикр, тажриба алмашдилар.