Заррухнинг жанги нега қолдирилди?
Жанговар курашнинг якуний чемпионатида (UFC) иштирок этаётган ҳамюртимиз Заррух Адашев ўзининг иккинчи жангини 14 ноябрь куни Лас-Вегасда америкалик Жефф Молинага қарши ўтказиши керак эди.
Бироқ "UFC Fight night" мусобақасидан ўрин олган ушбу жанг ҳамюртимизда коронавирус аниқланганлиги туфайли январь ойига қолдирилди.
Эслатиб ўтамиз, Заррух Адашев UFC'даги биринчи жангини Тайсон Нэмга қарши ўтказган ва кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйган эди. Унинг навбатдаги рақиби Молина фаолияти мобайнида 10 та жанг ўтказган, уларнинг 8 тасида ғалаба қозонган ва 2 маротаба мағлубият қайд этган.