Замонавий боғча фойдаланишга топширилди
Бугунги кунда мамлакатимизда мактабгача таълим қамровини ошириш, болаларни сифатли таълим билан таъминлаш ва уларни баркамол авлод этиб тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Янги боғчалар қурилиши эса бу мақсадларга эришишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Жумладан, Навоий вилоятининг Нурота туманида жойлашган Сойкечар қишлоғида замонавий 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.


Мазкур боғчанинг очилиш маросимида туман ҳокими Азамат Файзиев, нуронийлар ва маҳалла аҳли иштирок этди.


Истиқлол маҳалласида фаолиятини бошлаган муассаса 90 нафар болага мўлжалланган бўлиб, унда барча зарур шароитлар – ўйин ва таълим хоналари, замонавий жиҳозлар ҳамда болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун имкониятлар яратилган.
Лойиҳа Халқ банки ҳомийлигида амалга оширилиб, “Ашраф” хусусий корхонаси томонидан 5,1 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилди.
А. Бўриев, ЎзА мухбири