Замонамиз ардоқлайди, буюкларни
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги 8-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ҳамда бобурийлар салтанати асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан “Замонамиз ардоқлайди, буюкларни” мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Таълим масканида ёш авлоднинг сифатли билим олиши учун замонавий шароит яратилган. “Ёш китобхон”, “Ёш қаламкаш”, “Истеъдод” каби тўгараклар ўқувчиларнинг маънавияти, ижодий қобилиятини шакллантиришга хизмат қилмоқда. Мактабда шоир ва ёзувчилар, маданият арбоблари иштирокида маънавий-маърифий тадбирларни мунтазам ташкил этиш яхши йўлга қўйилган.
[gallery-5702]
Буюк аждодларимиз хотирасига бағишлаб ташкил этилган бугунги тадбир ҳам ўқувчи-ёшларни бой маънавий меросимизни ардоқлашга чорлаши билан аҳамиятли бўлди. Мушоира ва ғазалхонлик тарзида ўтган тадбирда Навоий ҳамда Бобур қаламига мансуб ғазал ва рубоийлар ўқувчилар тилидан янгради.
Тоҳир ИСТАТОВ, ЎзА